Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
20,8 килограмм марихуана сақланаётган хонадон фош этилди
1664
Божхона органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида  фуқаро Х.Б. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида ўн тўрт дона қоғоз парчаларига ўралган 18,43 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.Б.нинг кўрсатмасига асосан, Термиз туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Ш нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида ҳовли томорқасида 1 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги параваришланаётганлиги, ҳамда  ёрдамчи хўжаликда полиэтилен қоплар ва гугурт кутиларида умумий оғирлиги 20 килограмм  825 граммни ташкил этувчи “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг