Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ва ДХХ ходимлари 516 минг 486 АҚШ долларини мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахсни қўлга олишди (+видео)
1919
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Божхона ва ДХХ ходимлари 516 минг 486  АҚШ долларини мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахсни қўлга олишди (+видео)

2019 йил 3 октябрь куни Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Н. бошқарувидаги “LADA XRAY” русумли автоулов қўшни давлатга ўтиш мақсадида ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Автоуловни тўхтатиш жараёнида ҳайдовчи М.Н. мазкур автоуловдан ўрамларни олиб, қир-адирга яширишга уринган вақтида қўлга олинди.

Қора пакетларга солинган мазкур ўрамлар қонунбузарнинг ўзи ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларда жами 516 486 нақд АҚШ доллари мавжудлиги ва мазкур нақд хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш режалаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда қонунбузардан нақд хорижий валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

5.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг