Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пахта ёғи ва дон маҳсулотлари орасига яширилган 75,5 миллион сўмлик рангли металл парчалари фош этилди
1503
Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Пахта ёғи ва дон маҳсулотлари орасига яширилган 75,5 миллион сўмлик рангли металл парчалари фош этилди

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Б.Б. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги пахта ёғлари орасига қиймати 18,1 миллион сўмлик 1003 килограмм рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро Х.Н. бошқарувидаги яна бир “Isuzu” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, дон маҳсулотлари орасига яширилган умумий қиймати 57,3 миллион сўмлик 3160 килограмм оғирликдаги рангли металлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

25.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг