Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қозон қопқоғига уддабуронлик билан яширилган тангалар фош бўлди
2411
Давлатимиз чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига бўлган навбатдаги уриниш божхона ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланди.
Қозон қопқоғига уддабуронлик билан яширилган  тангалар фош бўлди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига кириб келган хорижий фуқаро М.И. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасидаги афғон қозонининг қопқоқ резинаси орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 52 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига асосан, 52 дона тангалардан 20 донаси милоддан аввалги III-II асрга оид эканлиги ва Юнон-Бақтрия подшолиги даврида зарб қилинганлиги, шунингдек қолган 32 дона тангалар эса милоддан аввалги III-II асрга оид эканлиги ва Юнон-Бақтрия подшолиги даврида ясалган тангалар эканлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган маданий бойликлар Термиз Археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

20.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг