Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Беларусь ва Ўзбекистон божхона хизматчилари ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
1710
Жорий йилнинг 31 июль куни Минскда Беларусь ва Ўзбекистон божхона қўмиталари раҳбарлари Юрий Сенько ва Муроджон Азимов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Беларусь телеграф агентлиги хабар беради.
Беларусь ва Ўзбекистон божхона хизматчилари ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Томонлар ўзаро савдо тизими тўғрисидаги 2018 йилги ҳукуматлараро келишувни амалга ошириш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратди. 

Божхона қўмиталари раҳбарлари ахборот ҳамкорлигининг техник шартларини тасдиқлашди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль куни расмий ташриф билан Минскка етиб борди.

Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

1.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг