Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
22 минг донадан ортиқ дори воситаларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
1483
Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
22 минг донадан ортиқ дори воситаларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан учиб келган икки нафар фуқаро И.Б. ва Ю.Д. ларнинг юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахсларнинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 60,3 миллион сўмлик 20 000 дона “Montalin” ва 2000 дона “Samyum WAN” номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда хориждан учиб келган фуқаро Н.В.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда текширилди. Натижада, унинг юклари орасидан мамлакатимиз ҳудудида муомаласи чекланган 173 дона “Codeine Phospate” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

27.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг