Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ярим килограммга яқин қуйма тиллаларни танасига яшириб олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
2207
Божхоначилар томонидан тилла ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Ярим килограммга яқин қуйма тиллаларни танасига яшириб олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Давлат божхона қўмитаси "Тошкент-АЭРО" Ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.

Ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.

Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

26.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг