Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдосига қарши кураш энг устувор вазифалардан биридир
1508
Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплексида 30 июль – Халқаро одам савдосига қарши курашиш кунига бағишлаб хуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Одам савдосига қарши кураш энг устувор вазифалардан биридир

Тадбирда божхона комплекси ходимлари ва  Ички ишлар вазирлиги Хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг Терроризмга қарши курашиш бўлими ходимлари билан бирга “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази мутахассислари қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, 2001 йил ташкил этилган ушбу марказ ҳозирги кунга қадар ўз фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминланиши йўлида аҳолини, ижтимоий заиф гуруҳга мансуб мақсадли гуруҳ вакиллари ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни, шунингдек, одам савдосидан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳаётга қайтариш ҳамда ўз юртига қайтишни истаган юртдошларимизга кўмаклашиш йўлида иш олиб бормоқда.

Тадбир давомида йўловчиларга чет элда меҳнат жараёнида дуч келиниши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечими, одам савдоси билан шуғулланувчи нопок кимсаларнинг гирдобига қандай тушиб қолмаслик ҳамда чет давлатларнинг қонунларига тўлиқ амал қилиш ва ўз оилалари бағрига соғ-саломат қайтишлари қанчалик муҳим эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида йўловчиларга буклетлар тарқатилиб, қизиқтирган саволларга жавоб берилиши билан бирга, Одам савдосига алоқадор ҳолатларга гувоҳ бўлганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини ва бунда маълумот берган шахс сир тутитилиши кафолатланишини эслатиб ўтилди.

25.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг