Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида тил таълимининг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
1632
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3995-сон Қарорига мувофиқ Божхона институтида курсантларнинг тил тайёргарлигини ривожлантириш ва самарали ўқув жараёнини ташкил этиш вазифалари белгилаб берилган.
Божхона институтида тил таълимининг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида 2019 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Педагогик инноватика: тил таълимининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида республикамизнинг турли олий таълим муассасалари, жумладан,  Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат юридик университети олимлари ва тадқиқотчилари, Божхона институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида чет тилларни ўқитишда мавжуд долзарб муаммо ва масалалар, чет тилларни ўқитишнинг ахборот-коммуникацион ва инновацион технологиялари, тил таълимида ўқув-методик таъминот, ўзбек ва рус тилларини ўқитишда нутқий вазиятлар, интегратив ёндашув асосида ўқитиш методларига бағишланган маърузалар тингланди.

Шунингдек, бўлажак божхона ходимларининг касбий тайёргарлигида предмет-тил интеграцион ёндашувининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир давомида Божхона институти иқтидорли курсантлари томонидан инглиз тилида тайёрланган ўқув лойиҳаси намойиш этилди.

Мунозараларда тадбир иштирокчилари томонидан чет тилларни ўқитишни самарадорлигини янада оширишга оида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

 

19.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг