Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Каттақўрғон ва Нарпайда тадбиркорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди
2284
Бугунги кунда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”доирасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида кўплаб имкониятлар яратилибкелинмоқда.
Каттақўрғон ва Нарпайда тадбиркорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

Шу муносабат билан тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, фаолиятларини янада такомиллаштириш борасидатақдим этилаётган таклифларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Каттақўғон” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан Каттақўрғон ва Нарпай туманларида фаолият олиб бораётган бир қатор ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан жойларда учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Каттақўрғон шаҳар “HONG ХIANG GROUP” қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2698-сонли қарорларига асосан маҳаллийлаштириш дастурига киритилиб, ташкилотга жами 310 та уч ғилдиракли мотоцикллар учун эҳтиёт қисмларини олиб келиши учун божхона имтиёзлари қўлланилган.

Корхона директори Б. Умурзаковнинг таъкидлашича, тежалган маблағлар эвазига корхона ўз ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтиришни мақсад қилган, шунингдек, 15 нафар ёш касб-ҳунар коллеж битирувчилари иш билан таъминланди.

Бундан ташқари корхона 2018 йил 1-чораги давомида жами 800 та скутерларни буюртмачига етказиб беришни режалаштирган бўлиб, бугунги кунга қадар 200 та скутерлар шартнома талаблари асосида етказиб берилган.

Худди шунингдек, пост ходимлари томонидан Нарпай туманида жойлашган “NARPAY OPTIMUM” МЧЖ корхонасига хам ташриф уюштирилди.

Корхона директори С.Хушиевнинг таъкидлашича, корхона томонидан Хитой давлатидан олиб келинган мева-сабзавотларни сақлаш учун мўлжалланган музлатиш камералари, пластмасса қути ишлаб чиқарувчи ва полиэтелин пакет ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда мева-сабзавотларни қуритиш ускунаси Адлия вазирлигида 2013 йил 20 мартда 2436-сон билан қайд этилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар Рўйхати”га мувофиқ имтиёзли тарзда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилди.

Корхона томонидан 30 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганлиги ва келгусида мазкур корхона томонидан қишлоқ х ўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб экспорт қилиниши учун шароит яратилиши устида ишлар олиб борилмоқда

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг