Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Cobalt”га яширилган “опий” фош этилди
2206
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга ҳилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва ноқонуний бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноят ҳисобланади.
“Cobalt”га яширилган “опий”  фош этилди

Ачинарлиси, бу борада мунтазам равишда тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилаётгани, қонунбузарларга кескин чоралар кўрилаётганига қарамасдан, айрим кишилар била туриб шу ишлар билан шуғулланишни канда қилмаяптилар. Бу албатта афсусланарли ҳолдир.

Куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Самарқанд-Чироқчи йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ҳ.С.га тегишли “Cobalt” русумли автомашина шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина орқа ўриндиғига тўшалган кўрпача остига фуқаро Ж.К. га тегишли гиёҳвандлик воситаси хуфёна тарзда яшириб қўйилганлиги фош этилди. 

Вилоят ИИБнинг эксперт хулосасига кўра, тадбир давомида олинган ашёвий далил соф оғирлиги 7,7 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг