Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара-божхона постида қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро С.М.нинг безовталаниши божхоначиларда бежиз шубҳа уйғотмаган экан.
Ушбу шахс холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бўйнига ва қўлларига тақиб олган ҳолда 4 турдаги тилла тақинчоқларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош бўлди. 295 гр. оғирликдаги мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати 118 млн. сўмни ташкил қилар экан.
Айни шу куни яна бир фуқаро М.М ҳам 3 турдаги заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширинча олиб чиқиш учун юқоридаги каби “усул”ни қўллаб кўрди. Аммо, бу “усул” унга ҳам наф бермади. Натижада, қиймати 85,6 млн. сўмлик 214 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини олиб чиқиш унга “насиб” қилмади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Ҳусан Тангриев,
ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори
26.02.2019