Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яшириш наф бермади
2518
Амалдаги тартибларга кўра, қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божхона тўловларини тўламасдан олиб кириш меъёри 65 граммга тенг бўлиб, ушбу меъёрдан ортиқ қисми эса албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Заргарлик буюмларини яшириш наф бермади

Аммо шундай қулайликлар яратилганлигига қарамай, божхона назоратидан четлаб, заргарлик буюмларини юртимизга олиб кириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти божхона хизмати ходимлари томонидан “Истамбул-Тошкент” йўналиши бўйлаб учиб келган фуқаро Б.Г. божхона ходимларининг эътиборини тортди. Натижада у белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ички кийимлари ичига яширилган, олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 100 гр қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

20.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг