Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара божхона постида навбатда турган автотранспорт воситалари сонини энди Интернетдан туриб билишингиз мумкин!
4255
Чегара божхона постларида қанча автотранспорт воситаси навбатда турибди? Энди буни Интернетдан туриб билишингиз мумкин!
Чегара божхона постида навбатда турган автотранспорт воситалари сонини энди Интернетдан туриб билишингиз мумкин!

Давлат божхона қўмитаси енгил ва юк автотранспорт воситаларида ҳамда автобусларда республикамиздан чиқиб кетаётган ташувчилар ва жисмоний шахслар учун яна бир қулайликни тақдим этади.

Эндиликда чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари ва автобуслар сони тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидаги онлайн таблодан билиш имконияти жорий қилинди

Бунинг учун Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтининг (www.bojxona.uz  ёки www.customs.uz) “Жисмоний шахслар учун” бўлимидаги “Чегара божхона постларида навбатда турган автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумот” саҳифасига кирсангиз кифоя.

Мазкур табло Давлат божхона қўмитасининг “Авто” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграциялаштирилган бўлиб, ундаги маълумотлар ҳар 6 соатда автоматик равишда янгиланади – дейди Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси катта инспектори Акмал Эшонов. - Бундан ташқари, мазкур табло орқали чегара божхона постларида бир сутка давомида республикамизга кирган ёки чиққан автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳам кўриш мумкин.

Бу янгилик энг аввало чегара божхона постларида енгил ва юк автотранспорт воситалари тирбандликларнинг олдини олиш билан бир қаторда ташувчиларга навбатда турган автотранспорт воситалари сонидан келиб чиқиб, ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришларида ҳам ёрдам беради.

Имкониятдан унумли фойдаланинг!

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

4.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг