Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўп бериладиган саволлар

Давлат божхона қўмитасининг расмий веб сайти “Электрон хизматлар” рукнида “Тадбиркорнинг шахсий кабинети” (http://ed1.customs.uz/PersonCabinet) орқали олиш мумкин.

Божхона кодексининг 329, 330, 331-моддаларига мувофиқ божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш календарь кундан ошмаслиги лозим. Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан узоқроқ муддатларга ва божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда берилиши мумкин.

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш учун тўловчи божхона органига божхона тўловлари суммаларини тўлаш бўйича ёзма мажбуриятни ўз ичига олган аризани ва жхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тўловчининг танловига кўра исталган – пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш, товарларни гаровга қўйиш, банк кафолатини тақдим этиш, божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш ёки кафиллик орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 300-моддасига мувофиқ тартибга солиниб, тариф преференциялари божхона божларини тўлашдан озод этиш, божхона божлари ставкаларини камайтириш ёки муайян давлатларда ишлаб чиқарилган товарларни божхона ҳудудига преференциал олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан преференциал олиб чиқишда квоталар белгилаш тарзида берилади.

Ўзбекистон Республикаси билан эркин савдо режими белгиланган давлатлар рўйхати Адлия вазирлигидан 2020 йил 30 июнда 3267-рақам билан рўйхатдан ўтган бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. Беларусь Республикаси
  2. Грузия Республикаси
  3. Қозоғистон Республикаси
  4. Қирғизистон Республикаси
  5. Молдова Республикаси
  6. Россия Федерацияси
  7. Туркманистон*
  8. Украина
  9. Тожикистон Республикаси
  10. Озарбайжон Республикаси
  11. Арманистон.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 300-моддасида, Ўзбекистон Республикаси эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида халқаро шартнома тузган давлатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, агар товар эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги халқаро шартнома иштирокчилари бўлган давлатлардан бирининг резиденти томонидан экспорт қилинаётган бўлса ва ушбу шартнома иштирокчиси бўлган давлатнинг резиденти томонидан шартнома иштирокчиси бўлган бошқа давлатнинг божхона ҳудудидан олиб кирилган бўлса, божхона божлари қўлланилмайди.

- Туркманистон билан икки томонлама битимларга мувофиқ ўзаро келишилган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан импорт божхона божлари қўлланилмаслиги белгиланган бўлиб, мазкур рўйхат ҳозирги кунга қадар тасдиқланмаган

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3762-сон қарори билан тасдиқланган “1996 йил 10 январдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги битимнинг эркин савдо режимидан истисно тўғрисида”ги Баённома билан эркин савдо режимини истисно этувчи товарлар рўйхати тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси билан энг кўп қулайлик бериш режимини белгиланган давлатлар (рўйхат рақами 3267, 30.06.2020й.) сони 47 та бўлиб, Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар бож тарифи билан белгиланган ставкалар (бир баровар) миқдоридаги божхона божлари қўлланилади.

Божхона кодекси 363-моддасида, товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 50-боби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги
994-сон қарори ва Адлия вазирлигидан 2010 йил 13 августда 2131-сон билан рўйхатдан ўтган идоралараро қарор талабларига риоя этилган ҳолда товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш ва товарни келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатлар тасдиқланади.

Асосий товарлар кесимида

  1. Ёғоч ва тахта – ВМҚ-305, 07.07.2003 й.*(импорт божхона божи тўлашдан озод қилинган);
  2. Технологик асбоб ускуна – Солиқ (246-моддаси) ва Божхона кодекси
    (297-моддаси);
  3. Юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникаси – ПҚ-4230, 06.03.2019 й.; ПҚ-4969, 01.02.2021й. (қўшилган қиймат солиғидан ташқари)
  4. Қишлоқ хўжалиги учун кимёвий воситалар ва минерал ўғитлар –
    ПҚ-4709, 11.05.2020 й.(божхона божидан 01.01.2023 йилгача );
  5. Дори воситалари ва хом-ашёси – Солиқ кодекси 246-моддаси;
  6. Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хом ашё, материаллар ва қадоқлаш материаллари – ВМҚ-1008, 17.12.2019 й.;
  7. Иссиқхона бутловчи қисмлари – ПҚ-4709, 11.05.2020 й. (божхона божидан 01.01.2023 йилгача);
  8. Электр энергияси электрон ҳисоблагичлари – ПҚ-3981, 23.10.2018 й. (01.01.2022 й. гача)

Асосий соҳалар кесимида

  1. Ўзавтосаноат корхоналари учун –ПП-4398, 18.07.2019 й. (қўшилган қиймат солиғидан ташқари);
  2. Нефть, газ – Ўз.Рес.Қонуни-312-II, 07.12.2001 й.; ПҚ-2965, 11.05.2017 й.; ПФ-2598, 28.04.2000 й. (01.10.2020 йилдан ҚҚСдан ташқари);
  3. Қишлоқ хўжалиги

- наслчилик ва чорвачилик - ПҚ-5017, 03.03.2021 й бунда ҚҚСдан
180 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти берилган.

- кўчат, томчилатиб суғориш ускуналари – ПҚ-4709, 11.05.2020 й.(божхона божидан 01.01.2023 йилгача)

- асаларичилик –ПҚ-3327, 16.10.2017 й. (01.10.2020 йилдан қўшилган қиймат солиғидан ташқари);

- балиқчилик – ПҚ-4005, 06.11.2018 й.; (01.10.2020 йилдан қўшилган қиймат солиғидан ташқари)

- паррандачилик – ПҚ-4015, 13.11.2018 й.; (01.10.2020 йилдан қўшилган қиймат солиғидан ташқари)

- қоракўлчилик – ПҚ-3603, 14.03.2018 й.;

- ипакчилик – ПҚ-3472, 12.01.2018 й. (қўшилган қиймат солиғидан ташқари);

  1. Кимё саноати (инвестицион лойиҳалар бўйича) – ПҚ-2272, 16.12.2014 й.; ПҚ-2372, 21.07.2015 й.;
  2. Текстиль соҳаси – ПФ-5285, 14.12.2017 й. (материал ва хом ашёларга) (01.10.2020 йилдан қўшилган қиймат солиғидан ташқари).;
  3. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари - ПҚ-3693, 03.05.2018 й. (01.10.2020 йилдан қўшилган қиймат солиғидан ташқари).;
  4. Туризм ва меҳмонхона соҳаси – ПФ-5326, 03.02.2018 й., ПФ-5781, 13.08.2019 й.;
  5. 8. Эркин иқтисодий зона иштирокчиларига – Ўз.Рес.Қонуни-604, 17.02.2020 й.; ПФ-4853, 26.10.2016 й (01.10.2020 йилдан бекор қилинди)

* Махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги Қонунда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш назарда тутилди;

  1. Соғлиқни сақлаш – ПФ-5229, 07.11.2017 й.; ПҚ-3071, 20.06.2017 й.;
    ПҚ-2863, 01.04.2017 й.;
  2. Бизнес ситилар (шу жумладан Тошкент сити) – ПҚ-5023, 10.03.2021 й.; (ҚҚСдан ташқари 01.01.2022 йилгача )
  3. Информацион технология – ПФ-5099, 30.06.2017 й.; ПҚ-3673, 18.04.2018 й.;
  4. Электротехника – ПҚ-2772, 13.02.2017 й. (01.10.2020 йилдан қўшилган қиймат солиғидан ташқари), ПҚ-4348, 30.05.2019 й (божхона божидан);
  5. Таълим соҳаси – ПҚ-4391, 11.07.2019 й.; ПҚ-4199, 20.02.2019 й.;
    ВМҚ-130, 15.02.2019 й.,ВМҚ-527, 25.06.2019 й;
  6. Технопарклар – ПФ-5068, 05.06.2017 й (01.01.2022 йилдан қўшилган қиймат солиғидан ташқари).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги
“Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармони 2-банди “в” кичик бандига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қуйида келтириб ўтилган товарлар импортида қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар бекор қилиниши белгиланган:

асбест, қўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёси;

соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси;

қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлари, материал ва технологик жихозлари.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5755-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 76-сон қарори асосида товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кун муддатгача узайтириш механизмларидан фойдаланиш имконияти берилган.

 

Солиқ кодекси 246-моддасининг 6-бандида ҳамда Божхона кодекси ­297-моддасининг 13-бандида божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга ҚҚС ва божхона божидан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилиши назарда тутилган. Бунда амалдаги қонун ҳужжатлари асбоб-ускуналарга нисбатан акциз солиғи тўланишини назарда тутмайди.

Имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига (АВ рақами 2436, 20.03.2013 й.) ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади. Мурожаатингизда ТИФ ТН кодларини кўрсатмаганлигингиз сабабли сиз айтган тиббиёт буюмлари Рўйхатга киритилганми-йўқлигини аниқлашнинг имконияти бўлмайди.

Маълумот учун. Имтиёзлар бутловчи ва эҳтиёт қисмларга ҳам, агарда улар битта контрактга (шартномага) мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда татбиқ қилинади.

Мурожаатингизда асбоб-ускуналарнинг олдин ишлатилганини сотиб олиш имкониятини ҳам эслатиб ўтгансиз. Бу ҳолда янги технологик ускуна деганда – «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхона расмийлаштируви вақтида, унинг ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуна тушунилишини ёддан чиқарманг. Олиб келинадиган технологик жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида олиб киритилаётган технологик жиҳознинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки жиҳозларни улар томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ишлаб чиқарувчининг ҳужжати тақдим этилади. Шунинг учун тиббиёт аппаратларини харид қилаётганда уни ишлаб чиқарган заводнинг техник паспорти қўлингизда бўлиши керак.

Россиядан келтирилган товар учун имтиёз

Асбоб-ускуна Рўйхатга киритилган бўлса, у божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётганда божхона божини тўлашдан озод этилишини таъкидлаш керак. Агар у Рўйхатга киритилмаган бўлса, у ҳолда РФдан (ишлаб чиқарувчи заводдан) олиб келаётганда ноль даражали ставка кўринишидаги божхона божи тарзида имтиёзни олиш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари ўртасида 2011 йил 18 октябрдаги МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномани қўллашга доир баённома имзоланган (Минск, 31.05.2013 й.). Баённома Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси учун 2014 йил 16 майда кучга кирган.

Баённомага 1-иловада товарлар импорти ва экспортига нисбатан қўлланиладиган божхона божлари белгиланган.

Баённома доирасида Ўзбекистон Республикаси РФ божхона ҳудудидан келадиган товарлар импортида божхона божини қўлламайди. Яъни барча турдаги товарларга нисбатан ўзаро етказиб беришлар чоғида импорт божхона божлари ундирилмайди. Бу Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштирокчилари бўлган давлатлар рўйхатига мувофиқ шундайдир (АВ рақами 429, 8.04.1998 й.).

Бунда товарларнинг келиб чиқиши товарга илова қилинувчи ҳужжатларнинг (маҳсулотнинг маркировкаланиши ва ўралиши, ишлаб чиқарувчи мамлакатни кўрсатган ҳолдаги контракт, контрактдаги маълумотларнинг ўхшашлиги) билвосита аломатлари билан эмас, балки ишлаб чиқарувчи – Битим иштирокчилари бўлган давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган СТ-1 сертификатидаги товар ҳақидаги маълумотлар асосида назорат қилинади. Сизнинг ҳолатингизда бу Россия Федерацияси ҳисобланади.

Шундан келиб чиқилганда, асбоб-ускунани олиб келишда сизга СТ-1 сертификати зарур бўлади.

Маълумот учун. Келиб чиқиш сертификатининг мавжудлиги биринчи навбатда сиз учун керак, сабаби божхона божининг ставкаси товарнинг келиб чиқиш мамлакатига боғлиқ бўлади, шундай экан, сиз бюджетга тўлашингиз керак бўлган сумма ҳам шундан келиб чиқади.

Товарнинг келиб чиқиш сертификатини тақдим этмаслик уни чиқариб юборишни рад этишга асос бўлолмайди. Лекин бу ҳолда божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси божхона тарифининг энг юқори ставкалари бўйича ундирилади.

Шахсий эҳтиёжлар учунлиги аниқми?

Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон) билан Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари 2 000 АҚШ доллари этиб белгиланган.

Божхона тўловларига тортилмайдиган ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган товарларни олиб киришнинг чегараланган нормаларидан ошган тақдирда, оширишган қисмда ягона божхона тўлови (ЯБТ) тўланади.

ЯБТ ставкаси товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир кг учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ўрнатилган. Бунда ставкаларнинг миқдори белгиланган амалдаги божхона божи, акциз солиғи ва ҚҚСнинг жамланмасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади (7.11.2019 йилдаги ПҚ-4508-сон қарорнинг 2, 3-бандлари).

Бироқ бундай тартиб фақатгина жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтилаётган товарларга нисбатан татбиқ этилади, аксинча, ҳеч қандай тадбиркорлик фаолияти, ҳатто у шахсан жисмоний шахс томонидан амалга оширилаётган бўлса ҳам, товарлар олиб ўтиладиган ҳолатлар учун татбиқ этилмайди.

Хусусан, портатив тиббиёт асбоб-ускунасини, унинг нима учун мўлжалланганлиги ҳисобга олинса, шахсий эҳтиёждаги товар сифатида ҳеч ҳам расмийлаштириб бўлмайди. Божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларнинг мақсадини белгилар экан, божхона органи уларнинг нима учун мўлжалланганлигини ҳисобга олади.

Товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, улар тижорат мақсадида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб ­эътироф этилади (Низомнинг 2-боби, 12.05.2020 йилдаги 281-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Жисмоний шахслар товарларни тижорат мақсадларида олиб ўтганда олиб кирилаётган товарлар бутун суммасига нисбатан божхона қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.

 

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (29.03.2018 йилдаги ПФ-5388-сон) билан 2021 йил 1 январга қадар четдан олиб кирилаётган уруғлик, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно) озод этилади (6-б. 3-хатбоши). Тегишли равишда, ташкилотингиз ўз эҳтиёжлари учун ёки кейинчалик сотиш учун товар олиб кираётганлигидан қатъи назар, имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Бож тўловларидан (божхона расмийлаштирув учун йиғимларлардан ташқари) озод қилинадиган уруғлик, кўчатлар ва пайванд қўйиладиган туплар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, энергия тежайдиган замонавий иссиқхоналарнинг бутловчи буюмлари рўйхати Фармонга иловада келтирилган.

Хўжалик юритувчи субъектларга экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилган:

  • Ўзбекистоннинг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга ЎзР норезидентларидан хорижий валютада, шу жумладан банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш;
  • Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига экспортга етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни киритиш (6.11.2017 йилдаги ПҚ-3377-сон қарорнинг 1-банди «а» кичик банди).

Маълумот учун. Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда экспорт қилувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилинган вақтдан кўпи билан бир иш куни давомида мева-сабзавот ҳамда тез бузиладиган маҳсулотларнинг экспорти учун сертификатлар беришни таъминлаш топширилган.

«Экспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божхонада расмийлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1) божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ва электрон тижорат орқали битта инвойс бўйича 5 000 АҚШ долларигача бўлган товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно;

2) транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхатнинг I бўлими).

Маълумот учун. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига БЮДни расмийлаштириш кўрик  далолатномаси тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ходим томонидан «Экспорт» божхона режимига жойлаштириладиган товар божхона органларининг иш соатидан ташқари вақтда ва (ёки) махсус мўлжалланмаган жойга жойлаштирилган ҳолларда, ушбу товарнинг божхона расмийлаштируви учун бир ходимнинг 1 соатлик меҳнати ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда, энг кам иш ҳақининг 5%и миқдорида тўлов ундирилади (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган Ставкаларнинг ­26-1-банди).

– Божхона режимининг номидан ҳам унинг маъносини тушуниб олиш қийин эмас. Бу шундай режимки, бунда чет эл товари божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида йўқ қилинади, шу жумладан фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилади (БК 121-м.).

Нималарнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди:

Йўқ қилинадиган товарлар ўзининг истеъмол хоссаларини тўлиқ йўқотадиган ва уларнинг дастлабки ҳолатини иқтисодий фойдали усулда тиклаб бўлмаган тақдирда товарлар йўқ қилиш божхона режимига жойлаштирилади.

Йўқ қилиш режими тартиб-таомилларининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги товарларнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди:

  • маданий бойликларнинг;
  • йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг, уларнинг қисмлари ва дериватларининг, бундан эпидемиялар ва эпизоотияларнинг олдини олиш мақсадида йўқ қилиниши талаб этиладиган ҳоллар мустасно.

Қуйидаги ҳолларда ҳам товарларни йўқ қилишга йўл қўйилмайди, агар:

  • йўқ қилиш атроф муҳитга зарар етказиши ёхуд инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирса ёки хавф туғдириш эҳтимоли бўлса;
  • йўқ қилиш товарларнинг одатий мақсадига кўра уларни истеъмол қилиш орқали амалга оширилса;
  • божхона органи товарлар амалда йўқ қилинганлигини назорат қилиш имкониятига эга бўлмаса;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органининг йўқ қилишни амалга ошириш имконияти тўғрисидаги, уни амалга оширишнинг усули ва жойи кўрсатилган хулосаси божхона органларининг ахборот тизимида бўлмаса. Ушбу қисмнинг қоидалари авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида қайтариб бўлмас тарзда йўқотилган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди (БК 122-м.).

Режимга расмийлаштириш:

Йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилади. Товар йўқ қилингунига қадар ваколатли шахс томонидан божхона органига товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини, шунингдек товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.

Товар божхона омборида сақланган тақдирда, йўқ қилиниши маълум қилинган товарни божхона омборидан олиб чиқиш учун божхона органи томонидан рўйхатга олинган БЮД асос бўлади.

Маълумот учун. Товарни йўқ қилиш жойигача етказиб бериш ва уни йўқ қилиш божхона назорати остида амалга оширилади. Бунда БЮД у йўқ қилингунига қадар берилади ва рўйхатдан ўтказилади, товар йўқ қилингандан кейин эса расмийлаштирилади.

Товарни йўқ қилиш факти бўйича божхона органининг мансабдор шахси, ваколатли шахс ва товарларни амалда йўқ қилиш чоғида ҳозир бўлган бошқа шахслар томонидан имзоланадиган йўқ қилиш далолатномаси тузилади. Далолатнома товар амалда йўқ қилинганидан кейин бир иш куни ичида божхона органига тақдим этилади (БК 126-м.).

Маълумот учун. Товарларни «Йўқ қилиш» божхона режимига расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари ундирилмайди (Ставкаларга 1-изоҳ, 9.11.2020 йилдаги 700-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Йўқ қилиш усуллари:

Товарларни йўқ қилиш табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда ваколатли шахс томонидан унинг ўз маблағлари ҳисобидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

  • товарларнинг батамом йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган термик, кимёвий, механик тарздаги ёки бошқа турдаги (ёқиб ташлаш, бузиб ташлаш, кўмиб ташлаш) таъсир кўрсатиш;
  • демонтаж қилиш, қисмларга ажратиш, механик усулда бузиш, шу жумладан тешиш, йиртиш, бошқа усулда шикаст етказиш, башарти бундай шикастланишлар товарларни кейинчалик тиклаш ва улардан дастлабки кўринишида фойдаланиш имкониятини истисно этса.

Маълумот учун. Божхона омборида сақланаётган товарларни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш тўғрисида тегишли ваколатли давлат органининг товар истеъмолга ва фойдаланишга яроқсизлиги, шунингдек бундан буён уни сақлаш мумкин эмаслиги ҳақидаги хулосасига кўра, ваколатли шахсга олдиндан ёзма хабар юборилган ҳолда божхона омборининг эгаси томонидан маълум қилиниши мумкин.

Муҳим жиҳат:

Товарни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар улар шу ҳолатда божхона ҳудудига олиб кирилганида бўлгани каби бошқа божхона режимига жойлаштирилиши лозим (БК 127-м.). Шуни қайд этиш керакки, агар улардан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган тақдирда, товарларни эркин муомалага чиқариш (ИМ 40) божхона режимига жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун, қоида тариқасида, товарларни йўқ қилишда ана шундай чиқиндилар қолмаслигига ҳаракат қилинади.

Маълумот учун. Йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган ва кейинчалик фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келгунга қадар қайта ишланган чиқиндилар декларацияланмайди.

Солиқ кодекси 17-моддасига асосан ҚҚС ва акциз солиғи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган солиқ ва йиғимларнинг турларига киритилган.

Солиқ кодекси 99-моддасида солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга органлар ва 100-моддасида солиқ тўловларини тўлаш муддатини кечиктиришни тақдим этиш шартларини тартибга солади.

Солиқ кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 6-бандига асосан солиқ тўлашни кечиктириб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида агар солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган бўлса, кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда қарз суммасига фоизлар ҳисобланиши белгиланган.

Солиқ кодексининг 99-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар бўйича — божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эгалиги белгиланган.

Солиқ кодексининг 99-моддасида “қонун ҳужжатларда белгиланган тартиб” –Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар бўйича — божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга орган эканлиги, яъни товарлар импорт қилинганда ундириладиган ҚҚС ва акциз солиғини кечиктириш ваколати божхона органига тегишлилиги назарда тутилган. Бунда кечиктирилган божхона тўловлари учун фоизлар ундирилиши миқдори белгиланмаган.

Шу билан бирга, Божхона кодекси 329-333-моддаларига асосан тартибга солинадиган божхона тўловларини кечиктириш тартиби божхона тўловларини кечиктириш имконияти тақдим этилганлиги учун ҳисобланадиган фоизлардан ташқари, ўз ичига кечиктириш тақдим этилиши тартиби ва муддатлари, кечиктириладиган божхона тўловлари турлари, кечиктириш тақдим этиш юзасидан қилинган аризани кўриб чиқиш муддатлари, кечиктириш тақдим этиш шартлари, шунингдек кечиктириш тақдим этилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ва кечиктириш бўйича аризани рад этиш асосларини қамраб олади.

Божхона кодексининг 332-моддасига асосан Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасининг эллик фоизи миқдорида, бир кун учун қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳисоблаб чиқариладиган фоизлар ундирилади.

Божхона кодекси 290-моддасига асосан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга солиқ ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҚҚС ва акциз солиғи солинади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг макон бўйича амал қилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг юрисдикцияси билан белгиланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган унинг макон бўйича амал қилиш доирасини чеклаб қўйиши мумкин.

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг