Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ишга таклиф этади!
5314
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ, Тошкент ҳудудидаги божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи «фронт-офис»га ишга таклиф этади.

«Фронт-офис»га номзодлар конкурс асосида танлаб олинади.

Танловдан ўтган номзодлар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилинади ҳамда уларга ишбай аснода иш ҳақи тўланади.

    Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
  • ўрта махсус ёхуд олий таълим муассасаларининг дипломига эга бўлиши;
  • божхона қонунчилигига оид билимларга ва уларни амалиётга қўллаш, шунингдек, ташкилий техникалар (компьютер, сканер, принтер
    ва бошқалар) билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • юклатилган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлиши;
  • божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан салбий асослар билан бўшатилмаган бўлиши керак.

    Талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Фуқаролик паспорт нусхаси;
  • 086/у шаклдаги тиббий маълумотнома;
  • наркология ва руҳий-асаб касалликлари диспансерлари томонидан берилган маълумотнома;
  • охирги иш жойидан тавсифнома ҳамда маълумоти тўғрисида диплом.

    Мурожаат учун манзиллар:

         Тошкент шаҳар божхона бошқармаси: Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 35, тел.: 71-120-76-76;

         Тошкент вилояти божхона бошқармаси: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 90-уй, тел.: 71-120-86-10;

         “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти, тел.: 71-120-86-30.

 

7.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг