Ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи “Жуизар” масъулияти чекланган жамияти номига импорт тартибида олиб келинган ёғоч маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада вагонлар остки қисмига яширилган умумий қиймати 4 миллиард 220 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 19 турдаги 102 минг 118 дона пиротехника воситалари ҳамда 56 турдаги 5613 дона “Герболайф” номли сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар борлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
5.01.2019