Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона фахрийларига эътибор ва эҳтиром кўрсатилди (ФОТОРЕПОРТАЖ)
1830
Эътибор ва эҳтиром! Халқимизга хос бўлган айни шу фазилатлар ҳар қандай байрам ва яхши кунларда бор бўй басти билан намоён бўлади.
Божхона фахрийларига эътибор ва эҳтиром кўрсатилди (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Давлат божхона хизмати органларида шаклланган хайрли анъанага мувофиқ, янги йил арафасида бир гуруҳ божхоначилар тизимда узоқ йиллар ҳизмат қилиб, элу юрт равнақига ҳисса қўшган қатор божхона фахрийлари ҳолидан хабар олишди.

Шу куни божхоначилар билан бирга фахрийлар хонадонларига қувонч ва байрамона кайфият ҳам кириб борди дейиш мумкин.

Фахрийларга Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Бир пиёла чой устида давом этган суҳбатлар эса ҳам маънан, ҳам тарбиявий жиҳатдан улкан аҳамият касб этди.

Шу тариқа устозлар ўгити ва тажрибасига яна бир карра қулоқ тутиш имкони туғилди.

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятидаги ислоҳотларни диққат билан кузатиб бораётган божхона фаҳрийлари амалга оширилаётган ўзгаришларга юқори баҳо беришди.

Чунки, улар ўзларининг кўп йиллик хизмат даврларида орзу қилган, аммо ушалмаган кўплаб янгиликлар бугунга келиб рўёбга чиқаётганлигини таъкидлашди.

Жумладан, бир неча кун муқаддам Муҳтарам Президентимиз томонидан божхона ходимларининг касб байрамини белгилаш тўғрисидаги Қонунга имзо чекилганлиги мустақил Ўзбекистон божхонаси тарихидаги улкан воқеликка айланди дейишимиз мумкин. Кириб келаётган янги йилнинг 26 январида юртимизда илк бора ва расман давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни кенг нишонланади.

Фахрийлар бу янгиликни божхона соҳасига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси сифатида баҳолашди.

Ўзаро суҳбатларда давлат божхона хизмати органлари ходимларининг хизмат ва яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга ҳам юқори баҳо берилди. Чунки, ходимнинг оиласи тинч, рўзғори бут бўлса, хар хил алдовларга учмаслиги, ёмон йўлларга юрмаслиги, бир сўз билан айтганда коррупцион ҳолатлар рўй бермаслиги аниқ.

Шу жиҳатдан келиб чиқилса, янги 2019 йилда ҳам божхона ходимлари учун хизмат уйлари бунёд қилиш каби эзгу ишлар жадаллик билан давом эттирилади.

Бир сўз билан айтганда байрам арафасида божхона ходимларининг йўқлаб боришганидан божхона фахрийларининг бошлари кўкка етди.

Ўзлари каби ҳалол меҳнат ва обрў-эътибор билан нафақага чиқиб, умргузаронлик қилиш ёш божхоначиларга ҳам насиб қилсин дея дуода бўлишди.

 

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг