Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бор меҳримиз сенга, болажон!
1871
Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Янги йил арчаси-қувончлар дебочаси” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда божхона ходимларининг оила аъзолари ва фарзандлари шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимлари ва хизматни бажариш вақтида ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари иштирок этишди.
Бор меҳримиз сенга, болажон!

Байрам тадбирига божхона ходимлари томонидан алоҳида тайёргарлик кўрилди. Бошқарма маъмурий биносига байрамона катта арча билан безатилди. Асосийси байрамда болаларга қувонч бахш этувчи эртак, мултфильм қаҳрамонлари қорбобо ва қорқиз образларини божхона ходимларининг ўзлари  ижро этишди.  Байрам тадбирида фаол иштирок этган болаларга бошқарма бошлиғининг байрам совғалари топширилди.

Шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун китоб ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада “Темур тузуклари”, “Ўзбекистон тарихи”, “Ватаннинг шер юрак баҳодири” ва бошқа китоблар тақдим этилди.

Тадбир давомида бошқармада “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида божхона ходимларининг фарзандлари орасида энг яхши тасвирий санъат асари танлови хам ташкил этилди.

Мазкур танловда “Ўзбекистон” чегара божхона пости катта инспектори Д.Ганиевнинг фарзанди Ясминахон фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Тадбир якунида Қорбобо ва қорқиз томонидан ҳар бир болага янги йил совғалари улашилди. Ходимлар томонидан саҳналаштирилган мусиқий дастур тадбирга янги йил шукуҳини бериб, болажонларда олам-олам таассуротлар қолдирди.

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг