Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходими Жиу-Житсу бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.
2793
2018 йилнинг 26-28 декабрь кунлари пойтахтимизда спортнинг Жиу-Житсу тури – япон жанг санъати бўйича ҳарбий хизматчилар ва спорт усталари ўртасида Мудофаа вазирлиги спорт клуби очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Божхона ходими Жиу-Житсу бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда қатор спорт клублари ўртасида бўлиб ўтган мусобақада иштирокчилар мазкур спорт турининг NE – WAZA ҳамда,  NO – GI йўналишлари бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсларда  NE – WAZA йўналиши бўйича кичик вазн тоифасида (56кг) Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази ходими М.Мадримов тенгсиз эканлигини исботлади.

Мусобақанинг саралаш босқичларидан мувофақиятли ўтган М.Мадримов ярим финалда ўз рақибини 11:7 ҳисобидан мағлуб этиб, финалга йўлланма олди. Финалда эса ички ишлар вазирлигидан бўлган рақибини ҳам енгиб, ўз вазни тоифасида олтин медаль соҳиби бўлди.

Бу билан у 2019 йил Абу-Дабида ўтказиладиган Жиу-Житсу бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида хамкасбимизга олтин медал ва диплом тантанали равишда топширилди. Ўзбекистон  Жиу-Житсу Федерацияси Давлат божхона қўмитасига ушбу спорт турини ривожланишига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик рамзи тариқасида ўз ташаккурномасини йўллади.

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг