Натижада, шу атрофдаги пиротехника воситаларининг яширин савдоси фош қилинди. Фуқаролар Р.А. ва Б.Ш.лар 5 турдаги салкам 5,5 кг. пиротехника воситаларини 1 миллион 650 минг сўмга пуллашаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган.
Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг шу даврига қадар Самарқанд вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 6 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 9 миллион сўмдан ортиқ бўлган 4292 дона пиротехника воситасини ушлаб қолишди.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.12.2018