Жумладан, Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 2001 йилда туғилган фуқаро С.У тўхтатилиб, пиротехника воситалари бўлса ихтиёрий равишда тақдим қилиниши сўралганда, С.У ёнида республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган 90 минг сўмлик 150 дона “Трения” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса 2000 йилда туғилган фуқаро Б.Ш тўхтатилиб, пиротехника воситалари бўлса ихтиёрий равишда тақдим қилиниши сўралганда, Б.Ш ёнида республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган 270 минг сўмлик 450 дона “Трения” ёзувли пиротехника воситасилари фош қилинди.
Шунингдек, Урганч туманида жойлашган “Чолиш” йўл патрул постида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.М бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда полиэтилен қоп ичида 3 млн. сўмлик жами 6000 дона “Трения” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.
Шу билан бирга, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро С.Ш. “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида, божхона ходимларнинг эътиборини торди. Унга тегишли сумка рентген аппаратидан ўтказилганда, 100 минг сўмлик 40 дона “Фонтан тортовый” ёзувли пиротехника воситаларини олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.
Маълумот ўрнида вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва чегара божхона постлари ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 9 та ҳолатда 9177 дона пиротехника воситалари кириб келиши ва ноқонуний айланувига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Хоразм вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.12.2018