Тадбир давомида фуқаро Т.С. Қарши шаҳридаги “Нонвой” кўчасида ўзининг шубҳали хатти-ҳаракати билан эътиборни тортди ҳамда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ёнида пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро С.Т.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ердан 12 минг 588 дона пиротехника воситаларини келгусида сотиш мақсадида ноқонуний сақлаб келинаётганлиги фош этилди.
Китоб туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳам фуқаро Т. Ж. нинг ҳаракатлари шубҳа остига олиниб холислар иштирокида кўздан кечирилганида ёнида 900 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.12.2018