Бунинг учун юртимиз ҳудудига импорт қилинадиган технологик жиҳозларни божхона расмийлаштируви жараёнида қонунчилик талаблари асосида божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши йўлга қўйилган.
Бироқ, шунга қарамай мазкур имконият ва имтиёзларни суистеъмол қилиш ҳолатлари хам учраб турибди.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан фош қилинган навбатдаги қонунбузарлик ҳолатида фуқаролардан бири З.Ж. 1 млрд. 632 млн. сўмлик божхона имтиёзларидан ноўрин фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.
Яъни, ушбу шахс ўзи номига хориждан келтирилган “Автобетономиксер” туридаги бетон қориштирувчи махсус автотранспорт воситаси типини ўзбошимчалик билан юк ағдарувчи транспорт воситасига ўзгартирган ва шу зайлда божхона тўловларидан берилган имтиёзларни суисътемол қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
30.12.2018