Мазкур қурилмаларни фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда айрим ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.
Шунга қарамай бу турдаги қурилмаларни олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Жумладан, “Урганч” халқаро аэропортида Санкт-Петербургдан учиб келган фуқаро Ш.М.нинг ҳам ана шундай уринишларидан бири ўз вақтида бартараф қилинди.
“Яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, ушбу шахс 1 дона учувчисиз учиш аппаратини яширин равишда олиб ўтаётганидан фош қилинди.
Таъкидлаш жоизки, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан жорий йилда аниқланган учувчисиз учиш аппаратларини олиб ўтиш билан боғлиқ ўн иккинчи ҳуқуқбузарлик ҳолати ҳисобланади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Хоразм вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.12.2018