Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхонага оид янги Фармон ва қарорлар моҳияти тадбиркорлар эътиборига етказилди
2534
Ҳар қандай мамлакат ривожида шубҳасиз экспорт салоҳияти ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Шу боис ҳам бугун юртимизда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда, дея бемалол айта оламиз.
Божхонага оид янги Фармон ва қарорлар моҳияти тадбиркорлар эътиборига етказилди

Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, божхона соҳасида улар дуч келаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда бу жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг   “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармони, “Техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ-4059-сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомларни тасдиқлаш хақида”ги 1028-сонли қарори мазмун-моҳияти, уларнинг тадбиркорлар фаолиятида  тутган ўрни ҳақида тушунчалар берилди. 

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, мазкур янгитдан жорий этилаётган қонун-қоидаларнинг самарали ижросини таъминлашда тадбиркорлар билан божхона ходимлари ўтасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, айниқса улар билан боғлиқ коррупцион муҳит юзага келишининг олдини олиш жуда муҳим саналади. Тадбир давомида шунингдек божхона органларида коррупция, таъмагирлик ҳамда порахўрлик каби салбий иллатларни бутунлай бартараф этиш бўйича бугун тизимда олиб борилаётган ишлар хусусида тадбиркорларга маълумотлар берилди. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида «Ишонч телефонлари” йўлга қўйилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир якунида тадбиркорлар ўз фаолиятларида учраётган муаммолар ва таклифларни баён қилиб, бу бўйича соҳа мутахассисларидан тегишли жавоблар олишди. 

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг