Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Жумладан, пойтахтимизнинг Шайхонтохур туманида фуқаро Л.С. хорижда ишлаб чиқарилган 4809 дона 4 турдаги пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Тўхтатиб қолинган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 3 миллион сўмдан ошар экан.
Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро А.О. “шартли харидор”га қиймати 160 минг сўмни ташкил этган 4 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ўтказилаётган тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.О. кўрсатмасига биноан фуқаро Т.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, унинг хонадонида ҳар хил турдаги 18900 дона оғирлиги 80 кг. бўлган қиймати 25 миллион сўмдан ортиқ бўлган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
29.12.2018