Ўзбекистон Республикасидан қўшни давлатга пиёда ҳаракатланаётган фуқаролар М.С., Х.Б. ҳамда Р.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу шахслар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, улар божхона ходимларининг оғзаки сўровида тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 178.14 грамм бўлган 84 жуфт сирға ҳамда 23 дона узукларни яширинча олиб ўтишга уринишганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.12.2018