Қўшни мамлакат ҳудудидан постнинг кириш пиёда йўлаги орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро Д.М.нинг харакатларига нисбатан божхона ходимларида шубҳа уйғонганлиги сабабли белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада ушбу шахс божхона назоратидан яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 6 дона “Трамадол” ва “Лирика” каби таркибида наркотик моддаларини сақлайдиган дориларни юртимизга ноқонуний равишда олиб кираётгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.12.2018