Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Андижонда 21 млн. сўмлик пиротехника воситаларини тўхтатиб қолишди
2005
Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимиз сарҳадларига пиротехника воситаларини ноқонуний кириб келиши ва айланишининг олдини олиш борасида ҳам муайян ва мақсадли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Божхоначилар Андижонда 21 млн. сўмлик пиротехника воситаларини тўхтатиб қолишди

Ҳусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Шаҳрихон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида  Ф.О бошқарувидаги “Nexia 2” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида, бошқа бир фуқаро  М.А.га тегишли бўлган қиймати 20 580 000 сўмлик 17160 дона ҳамда 560 000 сўмлик 8 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари яна 2 та қонунбузарлик ҳолатида Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаролардан жами 10494 дона пиротехника воситаларини ашёвий далил сифатида олиб қўйишди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан дастлабки божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

29.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг