Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан ҳимояси энг олий шараф
2004
Ватан ҳимояси муқаддас бурч. Азал-азалдан ватанни ҳимоя қилиш, ҳар бир қаричини муқаддас билиб, унга садоқат билан хизмат қилиш юксак инсоний фазилат сифатида улуғланиб келган. Барча халқлар ватани ҳимояси йўлида курашган мард ва жасур ўғлонларини келажак авлод учун ўрнак қилиб кўрсатган. Уларнинг жасоратлари тилларда достон бўлиб келган. Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Широқ каби тарихий шахслар ўзбек халқининг буюк тарихга эга эканлигини, ўзбек миллати нақадар ватанпарвар эканлигининг яққол исботидир.
Ватан ҳимояси энг олий шараф

Қуролли кучларимизнинг 27 йиллик байрами муносабати билан халқимиз келажаги бўлган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни аждодларимизга муносиб ворис бўлишлари учун Навоий вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан бир қатор таълим мувссасаларида “Ватан-муқаддас, унга хизмат қилиш олий шараф” мавзусида талабалар ва ўқувчилар билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида ҳар бир инсон ватанни муқаддас билиб, унга муносиб фарзанд бўлиши, унинг тараққиёти йўлида ўзининг бор кучини сафарбар этиши лозимлиги таъкидланд.

Шу билан биргаликда, божхоначи бўлиш истагида бўлган ёшлар учун божхона хизматининг моҳияти, унинг асосий вазифалари, божхона тизимининг мамлакат иқтисодий хавфсизлигида тутган ўрни, божхона институти ва унда яратилган қулайликлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

28.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг