Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Темур тузуклари” асари моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди
2013
Юртимиз мустақилликка эришгач, Амир Темур шахсига, унинг бажарган амалларига нисбатан ўзгача ҳурмат ҳисси шаклланди. Бугун унинг ўгитларини ёшларимизга ўргатиш, ҳаёт йўлида амал қилиш анъанага айланиб бормоқда.
 “Темур тузуклари” асари моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида “Темур тузуклари” китобини ходимлар томонидан кенг ўрганилиши ҳамда унинг моҳиятини чуқурроқ англаб етишлари мақсадида семинар-тренинг ўтказилди. Унда нафақат буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, бажарган амаллари ҳақида маърузалар қилинди.

Шунингдек, “Темур тузуклари” асаридаги бадиий ғоя, панд-насиҳатларга эътибор қаратилиб, Амир Темурнинг давлат бошқарувидаги   амаллари муҳокама қилинди. Ушбу асарда илгари сурилган инсонпарварлик ғоялари бевосита давлатимиз бош Қомуси бўлмиш Конституциямизда ҳам ўз ифодасини топганлиги асосли далиллар билан келтириб ўтилди.

Семинар давомида  ходимлар ўртасида мазкур асар юзасидан қизғин савол-жавоблар ҳам ташкил этилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

26.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг