Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олис чегара худудларда янги қарор тарғиботи
2993
Қонунга итоаткор фуқаролар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, республикамизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, берилган имтиёзларни суистеъмол қилинишининг олдини олиш ҳамда жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб кириш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор талабларини олис чегара олди худудларда яшовчи аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида, вилоятнинг Туркманистон давлати худуди билан чегарадош бўлган Хазорасп тумани Питнак қишлоғи “Охунбобоев” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Шовот туманининг Махтумқули қишлоғи “Оқ кўл” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туман хокимликлари билан ҳамкорликда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул таркибий тузилма бошлиқлари иштирокида учрашувлар ўтказилди.    

Ўтказилган учрашувларда қарор билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб киришнинг миқдорий нормалари тасдиқланганлиги бўйича аҳолига батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувлар якунида ходимлар аҳолига мазкур қарор ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, қарор мазмун-моҳияти юзасидан тайёрланган буклетлар тарқатилди. Ушбу қарор талабларини бошқарма ходимлари томонидан кенг омма эътиборига етказиш бўйича тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.    

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг