Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан пиротехника воситаларининг мамлакатимизга кириб келиши тўхтатиб қолинмоқда
2101
Қиш эшик қоққани ва янги йил тобора яқинлашиб келгани сари кўча-кўйда болалар томонидан турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳоллари кўпаяди. Аслида эса унинг аянчли оқибатлари, болалар соғлиғига салбий таъсири барчамизга маълум.
Божхоначилар томонидан пиротехника воситаларининг мамлакатимизга кириб келиши тўхтатиб қолинмоқда

Бу эса ўз навбатида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар каби божхона идораларидан ҳам сергакликни талаб этади. Сабаби, айнан шу даврда пиротехника воситаларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишига бўлган уринишлар кўпроқ кўзга ташланади.

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Мга тегишли бўлган сумка текширилганда, қиймати 800 000 сўмлик 40 дона коғоз қутиларда 2400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига автоуловда кириб келган фуқаро И.И ҳам 46 дона пиротехника воситаларини яширин тарзда мамлакатимизга олиб кираётгани фош этилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан эса нақд 3,5 миллион сўмлик пиротехника воситасини фуқаролар А.Қ., А.К. ва З.Б.лар шартли харидорга сотишаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

22.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг