Тадбир давомида Жиззах шаҳри “Зебо” савдо мажмуаси яқинида турган фуқаро Н.В. бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автоулов салони ва юкхонасида қўшни давлат фуқароси Қ.К.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати қарийб 32,5 миллион сўмлик 24 дона телевизорлар ҳамда қиймати 450 000 сўмлик 14 қути пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
21.12.2018