Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳамда вилоят божхона бошқармаси тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар
2484
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш, миллий маҳсулотларимиз экспортининг ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш тизимини ташкил этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳамда вилоят божхона бошқармаси  тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва вилоят прокуратураси раҳбарияти томонидан тадбиркорлар билан хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт-импорт божхона расмийлаштируви йўналишидаги ҳамкорлик ишларини келгусида янада самарали ташкил этиш, бу борада яратилаётган қулайликларни кенг тарғиб қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда юзага келаётган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ечиш, таклиф ва мулоҳазаларни ўрганишга қаратилган учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги очиқ мулоқот Сурхондарё вилояти прокуратурасида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят прокурори, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олдилар. Шунингдек тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов сўзга чиқиб, тадбиркорларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш  ҳамда экспортга оид янги чиққан меъёрий ҳужжатлар ҳақида тушунтиришлар берди. Жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ошириш, ортиқча рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, уларга янада кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида, давлатимиз томонидан маҳсулотларни, шу жумладан мева-сабзавотларни экспорт қилиш тартибига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг   2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмаслиги ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилиши, шунингдек Президентимизнинг жорий йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармонига кўра жорий этилган хавфларни автоматлаштирилган тизим бўйича бошқариш, “сариқ ва “қизил йўлак”лар ҳамда 2019 йил 1 мартдан бошлаб, “яшил ва “кўк йўлак”лар жорий этилиши юзасидан батафсил маълумот  ва тушунчалар берилди.

Тадбиркорлар билан ўтказилиб келинаётган бу каби учрашувлар ва очиқ мулоқотлар мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга ҳамда миллий маҳсулотларимизни экспортини янада ривожлантириш учун хизмат қилади деб айтишимиз мумкин.

21.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг