Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар божхона омборлари билан яқиндан танишишди
2288
Тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган имкониятларни жамоатчиликка етказиш мақсадида Наманган вилоят божхона бошқармаси ҳамда Наманган телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тадбиркорлар иштирокида вилоятда фаолият юритаётган "АВС Ҳамкор" хусусий корхонаси ва “YOQUT” МЧЖ транспорт логистика маркази фаолияти билан яқиндан танишилди.
Тадбиркорлар божхона омборлари билан яқиндан танишишди

Тадбирда янги фаолият бошлаган “YOQUT” МЧЖ транспорт логистика маркази 5,38 гектар ер майдонига эга бўлиб, 3 та темир йўл тармоғи ўтган ҳамда бир вақтнинг ўзида 38 та темир йўл вагонларини жойлаштириш ёки 30 та автотранспортлардаги юкларни тушириб-ортиш имконияти мавжудлиги, шу билан бирга ушбу ҳудудда бўлган барча тадбиркорлар номига олиб келинадиган ва чиқиладиган товарлар божхона расмийлаштируви мазкур ҳудудда амалга оширилиши, товарларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган турли идора вакиллари (божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, сертификация, лаборатория, банк ва ҳ.к) учун 6 та хонадан иборат маъмурий биноси ва марказнинг бошқа имкониятлари иштирокчиларга етказилди.

Шунингдек, "АВС Ҳамкор" хусусий корхонаси очиқ турдаги божхона омбори майдони 1497 м2 ни ташкил этиб, бу ерда ҳам темир йўл тармоғи ўтган бўлиб, вагонлардаги ҳамда юк автотранспортлардаги юкларни тушириб-ортиш имконияти мавжудлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

Тадбир давомида юртбошимиз томонидан 2018 йил 24 ноябрь куни қабул қилинган “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти иштирокчиларга етказилди.

21.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг