Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратининг техник воситалари кўргазмаси бўлиб ўтди
2586
Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.
Божхона назоратининг техник воситалари кўргазмаси бўлиб ўтди

Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

Шу ўринда бугунги кунда ёшлар билан боғлиқ олдимизда турган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтсак. Хусусан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан етуклиги, касб-ҳунар эгаллаши, ҳуқуқлари таъминланишига эътибор янада кучайтирилиши зарур.

Жорий йилнинг 27 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони бу борада олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. 

Муҳтарам Президентимиз таклифи билан 30 июнь – “Ёшлар куни” этиб белгилангани ёшлар учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга, уларни янги, юксак марраларга чорлаб, Ватанга садоқатини янада кучайтираётгани байрам тадбирларида намоён бўлмоқда.

Байрамнинг асосий тадбирлари Урганч шаҳрининг Жалолиддин Мангуберди ва “Авесто” боғларида бўлиб ўтди. Ҳарбий техника ва қуроллар кўргазма, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, масофага югуриш марафони уюштирилди.

Шунингдек, байрамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг ўқув-спорт техника клубларининг чиқишлари намойиш этилди.

Ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмасида вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам божхона постларида қўлланиладиган назорат техник воситаларни қўлланилиши бўйича ёшларга батафсил маълумот беришди.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

1.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг