Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шифо ўрнига зиёни бўлган “дори” билан қўлга тушди
1868
Фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш жамият ҳаётининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади, чунки соғлиқ инсон учун энг олий неъматдир.
Шифо ўрнига зиёни бўлган “дори” билан қўлга тушди

Аммо сифати кафолатланмаган, инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатувчи, шифокор рецептисиз берилмайдиган дори-дармон воситаларини ноқонуний равишда сотаётган айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро Д.У. тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унинг ёнидан иккита конвалютада жами 20 дона “Трамадол 50 мг. Ланнахер” номли таблетка кўринишидаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг