Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда
1786
Бухоро вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ва ушбу фармойиш билан тасдиқланган Дастур мақсади ва мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Бухорода ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда

Унда нафақат божхона ходимлари шу билан биргаликда, вилоятдаги 28803-сонли ҳарбий қисм взвод командирининг тарбиявий ва профилактика ишлари бўйича ўринбосари, ҳарбий хизматчилар ва Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўз олганлар аввало, йиғилганларни тобора яқинлашиб келаётган ватанимиз Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллик шодиёнаси билан чин қалбдан табрикладилар. Шундан сўнг эса, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини таъминлашда нечоғлик аҳамият касб этаётганлиги борасида сўзладилар.

Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз жоизки, Миллий армия жамиятимизнинг ажралмас қисмига айланди ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқароларга масъулият ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда.

Шу куни йиғилганларни яқинлашиб келаётган шарафли кун билан табриклаш билан бирга кенг жамоатчилик ўртасида айни Қуролли Кучларимизнинг 27 йиллигини тантанали нишонлаш, уларда ватанпарварлик ҳиссини янада жўш урдиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Зеро, мазкур кунни муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш Давлатимиз Раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида ҳам ўз аксини топади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

20.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг