Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!
1572
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқат тарзида учрашув бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

Бўлиб ўтган тадбирда, юртимизда ўтказилаётган ислоҳотларнинг натижасида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда яқиндан ёрдам бериш ва кичик бизнесни ривожлантириш, экспортга йўналтириладиган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда уларга қўйилаётган талабларни янада соддалаштириш юзасидан қонунчиликка мунтазам равишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
24 ноябрь куни қабул қилинган “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармони тўғрисида ҳам кенг тушунчалар берилиб, ушбу фармонда тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, божхона органлари зиммасига товарларнинг божхона расмийлаштирувини қисқа муддатларда амалга ошириш вазифаси юклатилганлиги маълум қилинди.

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Тадбир сўнггида коррупция глобал характердаги муаммолардан бири бўлиб, у фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиришини, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатиши ва қолаверса жамиятнинг маънавий муҳитини бузулишига олиб келувчи омил эканлиги, шу сабабли коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантиришимиз зарурлиги иштирокчилар эътиборига етказилди.

10.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг