Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона пости орқали пиёда кириб келган фуқаро К.Д. 3 хил турдаги 62 дона пиротехника воситаларини яширин тарзда олиб кираётгани божхоначилар томонидан фош этилди. Фуқаро Қ.Д. мазкур пиротехника воситаларини кейинчалик мамлакатимизнинг ички ҳудудида қайта сотиш мақсадида эканлиги текширув жараёнида ўз исботини топди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
20.12.2018