Хусусан, мазкур пост орқали қўшни мамлакатдан пиёда кириб келган, фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, ушбу фуқаро палтоси астарининг ички қисмига 8 қути – умумий қиймати 400 минг сўмлик 400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.С. божхоначиларга оғзаки ва ёзма равишда маълум қилмасдан яширин тарзда салкам 1 миллион сўмга тенг бўлган 825 дона пиротехника воситаларини олиб ўтаётган вақтида божхоначиларимиз томонидан тўхтатиб қолинди.
Мазкур пост орқали ҳаракатланган навбатдаги қонунбузар В.Н. бел қисмига боғлаб олиб ўтаётган 2 миллион сўмдан ошиқ бўлган 1680 дона пиротехника воситалари ўз вақтида божхоначилар томонидан шахсий кўрикда фош этилди.
Шунингдек, “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлат фуқароси Қ.Е. уддабуронлик билан кийимлари орасига яширган қиймати 1 200 000 сўмлик 600 дона пиротехника воситалари билан бирга фуқаро Ш.Қ.нинг курткаси чўнтакларидан 446 минг сўмлик 223 дона пиротехника воситаларини ўз вақтида аниқлашди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
20.12.2018