Хусусан, “Айритом” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига кириб келган темир йўл юк вагонлари таркибидаги вагонларнинг бир-бирига туташадиган қисмига устамонлик билан яширилган, 12 дона рангсиз целофан пакетларга ўралган салкам 24 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ўз вақтида аниқланиб, пост ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Яна бир ҳолатда эса, мазкур божхона постининг “кириш” пиёдалар залига кириб келган С.Л. исмли шахсга тегишли бўлган қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда полиэтилен пакет ичидан қуритилган ва майдаланган ҳолатдаги 3 граммга яқин “кўкнори ҳашаги” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.12.2018