Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уддабуронларнинг режасини божхоначилар пучга чиқарди
1959
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан катта миқдорда товар моддий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб ўтилишининг олди олинди.
Уддабуронларнинг режасини божхоначилар пучга чиқарди

Жумладан, постга кириб келган поезднинг йўловчилари А.С. ва Р.У. умумий қиймати салкам 40 миллион бўлган  6480 дона қутида сақич ҳамда 92 млн. сўмлик  5658 дона тиббиёт воситаларини божхона назоратига тақдим этмасдан ва декларацияламасдан йўловчилар учун мўлжалланган ўриндиқлар остига яшириб олиб келаётганликлари маълум бўлди. Олинган далилий ашёларнинг умумий қиймати 132 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

20.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг