Сабаби, айнан шу даврда пиротехника воситаларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилиши ҳамда қонунга зид равишда савдоси кучаяди.
Бу борада тушунтириш-тарғибот ишлари мунтазам олиб борилишига қарамасдан, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилаётганлигини кўришимиз мумкин.
Хусусан, вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Қарши шаҳар “Қарлиқбоғот” маҳалласи ҳудудида юрган фуқаро Ф.Ш.нинг ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу шахс холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг қўл сумкасида 30 қути пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Фуқаро Ф.Ш. ўз тушунтиришида ушбу пиротехника воситаларини фуқаро С.Х. дан 300 минг сўмга сотиб олганлигини маълум қилди.
Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, С.Х. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида ноқонуний тарзда яширинча сақлаб қўйилган 30 қути пиротехника воситалари борлиги фош этилди. Тадбир давомида олинган жами 60 қути бўлган 2 минг 880 дона пиротехника воситалари вақтинча сақловга топширилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Яқинлашаётган янги йил байрамини турли пиротехника воситаларисиз ҳам кўтаринки руҳда ўтказиш мумкин. Улардан фойдаланмаслик содир бўлиши эҳтимоли бўлган кўплаб нохушликларнинг олдини олади.
19.12.2018