Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фармон тарғиботига бағишланди
1929
Республикамизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Фармон тарғиботига бағишланди

Кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши асосан божхона органлари фаолияти самарадорлигига  боғлиқ.

Шу мақсадда, юртбошимиз томонидан 2018 йил 24 ноябр куни “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармоннинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят телевиденияси билан биргаликда юзма юз суҳбат ўтказилди.

Суҳбатда, Фармон билан божхона маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда божхона терминалларини қуриш тармоқ жадвали тасдиқланганлиги,  ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлари институти жорий этилиши, хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимига тўлиқ режимда  «сариқ йўлак» «қизил йўлак» «яшил йўлак» ва «кўк йўлак»лар амалиётга киритилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, эндиликда барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини давлат божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинганлиги ҳамда «Ягона дарча» тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари ҳисобланиши ҳақида ҳам,  суҳбат давомида маълумот берилди.                                                               

19.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг