Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар катта миқдордаги уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
2329
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари тезкор ходимлари билан ҳамкорликда катта миқдордаги уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Божхоначилар катта миқдордаги уяли телефон аппаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина кузатувга олиниб, пойтахтимиздаги савдо мажмуаларидан бирининг автотураргоҳида тўхтаганида автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган жами 361 дона янги уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.  Юк эгаси бўлган фуқаро М.Х. дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати салкам 567 млн. сўмни ташкил этган ушбу уяли телефон аппаратларига тегишли ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим эта олмади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг