Гиёҳвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам гиёҳвандлик сари тортишга ҳаракат қилади. Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди. Бас, шундай экан барчамиз ушбу жирканч иллатга қарши курашмоғимиз лозим.
Худди шу мақсадда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро Р.Ё. хонадони текширувдан ўтказилди. Натижада хонадоннинг турли қисмларига оч яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд моддаларига ўхшаш моддалар яширилганлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, топилган ашёвий далиллар 774 грамм “марихуана” ва 2 грамм “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддаси эканлигини тасдиқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.12.2018