Қўшни мамлакатдан республикамизга кириб келаётган фуқаро А.А белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада фуқаро А.А. эгнига кийиб олган қора рангли курткаси ичидан 50 дона қутиларда жами 3000 дона пиротехника воситаларини белидаги камарига қистириб, яширган ҳолда юртимизга олиб кираётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
18.12.2018